Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарада заҳарланган 69 нафар ўзбекка ёрдам бериш учун шифокорлар юборилади

Самарада заҳарланган 69 нафар ўзбекка ёрдам бериш учун шифокорлар юборилади

Фото: «Google.com»

Россия Федерациясининг Самара областида оммавий заҳарланган ўзбекистонликлар ҳақида расмий маълумот берилди. 2019 йилнинг 19 июлида Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошидаги ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари ва Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги бош консули Самара областига ташриф буюрди ва 69 нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳолатини ўрганди.

Аниқланишича, Ўзбекистон Республикасининг 68 фуқароси Самара области, Сизран райони, Кошелевка қишлоғидаги «Кошелевский посад» МЧЖда меҳнат фаолияти олиб борган. Улар боғдорчилик билан шуғулланган — боғга қараган ва мева-чеваларни йиғиштириш билан шуғулланган.

16-17 июлда Ўзбекистон фуқаролари заҳарланишнинг турли босқичида Самара области клиник касалхонасига ва Тольятти шаҳридаги 1-клиник касалхонага етказиб борилган. Ишчи гуруҳ касалхонага ташриф давомида Ўзбекистон фуқароларининг ҳолидан хабар олди. Шунингдек, Самара области администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари, Самара области соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари ва касалхона бош врачи билан учрашди. Шу билан бирга «Кошелевский посад» МЧЖ вакиллари билан ҳам музокара олиб борилди ва иш берувчининг ҳисобидан барча даволаниш ҳаражатлари қопланиши келишиб олинди.

Айни вақтда ҳамюртларимизга ёрдам бериш мақсадида масъул идоралар томонидан қўшимча тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси шифокорлари ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамкорлигида Самарага ташриф буюриб, беморлар ҳолати бўйича консилиум ўтказиши режалаштириб олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг