Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Самарқанд» аэропорти бугундан иш бошлайди

«Самарқанд» аэропорти бугундан иш бошлайди

«Самарқанд» халқаро аэропорти бугун, 10 декабрдан минтақавий ва халқаро қатновларга хизмат кўрсатишга тайёр, деб хабар берди Uzbekistan Airports.

Қайд этилишича, айни пайтда узунлиги 3 105 метр ва кенглиги 60 метрлик учиш-қўниш йўлаги, самолётлар учун 24 та тураргоҳ, учиш йўлакчаси ва перронни ўз ичига олган янги аэродром комплекси қурилиши тўлиқ якунланган. Шунингдек, аэродром мажмуасида ИКАО иккинчи тоифасига мос келадиган, замонавий, энергия тежовчи ёруғлик сигнализация ускуналари ва қўниш тизими ўрнатилган. Аэровокзал мажмуасининг қурилиши давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Самарқанд»  аэропорти 20 октябрь куни янги аэродром мажмуасини ишга туширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан ёпилган эди. Авиарейслар республиканинг бошқа – «Навоий», «Бухоро», «Қарши» халқаро аэропортларига вақтинча йўналтилиб, йўловчилар учун Самарқандгача ер усти қатнови ташкил қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг