Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда «разборка»га чиққан 16 киши қўлга олинди

Самарқандда «разборка»га чиққан 16 киши қўлга олинди

ИИБ ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан, Пахтачи тумани «Қорақўтон» маъданли майдонида ҳудуд талашиб, кўча тили билан айтганда «разбор» ўтказилиши аниқланган.

Маълумотга асосан, Самарқанд вилоят ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Пахтачи тумани «Қорақўтон» маъданли майдонида таркибида олтин моддаси бўлган тошларни талон-торож қилиш билан шуғулланувчи 2 гуруҳ ўртасидаги мазкур жанжалнинг олди олинди.

Тезкор тадбир давомида 16 нафар шахс қўлга олиниб, уларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг