Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда дарахтлар кесилмаслигини кузатиш учун камера ўрнатилди

Самарқандда дарахтлар кесилмаслигини кузатиш учун камера ўрнатилди

Самарқандда халқ тилида «булвар» номи билан машҳур бўлган хиёбондаги дарахтлар кесилиши ҳақида шов-шув кўтарилгандан сўнг вилоят ҳокими Эркин Турдимов журналистлар ва блогерлар билан учрашув ўтказган эди. Учрашувда ҳоким дарахтлар кесилмаслигини ваъда қилган.

Энди бу ердаги ободонлаштириш ишларини реал вақт режимида веб-сайт орқали кузатиб бориш мумкин.

Эркин Турдимов Самарқанд шаҳридаги университет хиёбонида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини бевосита кузатиб бориш учун онлайн камералар ўрнатилиши ҳақида маълум қилган эди.

Уч кун ичида бу ғоя амалга ошди. Айни пайтда Университет хиёбонига ўрнатилган камера орқали бу ердаги жараёнлардан хабардор бўлиш мумкин, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг