Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда фуқарога ёзилган асоссиз қарздорлик бекор қилинди

Самарқандда фуқарога ёзилган асоссиз қарздорлик бекор қилинди

Фото:«Uza.uz»

Пастдарғом туманида яшовчи Шерали Мирзаев газ тўловларини ўз вақтида тўлаб боришига қарамасдан, унинг номида 3 миллион 316 минг сўмлик қарздорлик пайдо бўлгани аниқланган.

«Онам Каримова София туман МИБга ариза билан мурожаат қилгандан сўнг, ариза ўрганилиб, 2018 йилнинг 3 февраль куни хонадонимизнинг табиий газдан қарздорлиги йўқлиги ҳақида хат олдик» дейди мурожаатида фуқаро. 2019 йилда ҳам Мирзаевлар томонидан газ учун тўловлар мунтазам тўлаб борилган ва барча тўлов квитанциялари сақлаб қўйилган. Жорий йилнинг 8 феврал куни эса, уй эгалари уйда бўлмаган пайтда туман МИБ ходимлари томонидан хонадоннинг газдан 3 миллион 316 минг сўм қарзи бор деб далолатнома тузилган, ҳисоблагич тамғаланиб, газ тармоқдан узиб кетилган.

Мирзаев шундан сўнг Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Самарқанд вилоят ҳудудий бирлашмасига мурожаат қилди. Мурожаат тегишлилиги бўйича, Пастдарғом туман жамияти мутасаддилари томонидан мутахассис ва аризачи иштирокида ўрганиб чиқилган. Хонадонда ўтказилган қайта хатлов натижасида, газ ҳисоблагич кўрсаткичи ва квитанциялар ўрганилиб, Мирзаев қарздор эмас, аксинча ҳақдор эканлиги маълум бўлди.

Натижада 3 316 000 сўм истеъмолчи фойдасига ҳал этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг