Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда икки ўқитувчи қотилликка қўл урди

Самарқандда икки ўқитувчи қотилликка қўл урди

Самарқандда икки нафар педагог ходим қотилликка қўл урди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари, адлия маслаҳатчиси Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Унга кўра, 24 октябрь куни Пайариқ тумани Накурт маҳалласида Азиз С. (1983 й.т., ўқитувчи) ва Ҳамид Б. (1984 й.т., ўқитувчи) умумий таниши Умид С. (1984 й.т., ветеренария бўлими ходими) ўртасида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик муштлашувга айланиб кетган. Бунинг натижасида Умид С. вафот этади. Шундан кейин педагоглар  марҳумни ўзига тегишли автомашинасига «ўтқазиб» қўйиб, воқеа жойидан яширинишади. 

Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани прокуратураси томонидан Азиз С. ва Ҳамид Б.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «п» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг