Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда икки қишлоқ аҳли ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

Самарқандда икки қишлоқ аҳли ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

Фото: Тергов департаменти

Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани Ровот ва Боғонали қишлоғида яшовчи фуқаролар ўртасида оммавий жанжал юзага келди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

2021 йилнинг 25 апрель куни соат 19:00 ларда 51 ёшли М.Баҳодир бошқарувидаги «Lasetti» русумли автомашинасини Пастдарғом тумани «Ровот-Боғонали» қишлоғи йўналиши бўйлаб бошқариб, «Ровот» қишлоғининг ички йўлига қайрилаётган вақтида, унинг орқа томонидан ҳаракатланиб келаётган «Lasetti» русумли автомашина ҳайдовчиси 22 ёшли А.Миржалол ва унинг йўловчилари 36 ёшли Р.Урал, 24 ёшли А.Талат, 18 ёшли А.Фирдавслар ҳайдовчи М.Баҳодирга автомашинани нотўғри бошқариб, уларни автомашинасини қисиб юборганлигини айтиб, ҳақорат қилишади.

Бунинг оқибатида Ровот ва Боғонали қишлоғида яшовчи жами 17 нафар фуқаро ўртасида жанжал юзага келиб, бир-бирларини уриб дўппослашади.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жанжалда фаол иштирок этган 17 нафар фуқародан 15 нафари турли кўринишдаги тан жароҳатлари олганликлари, улардан 3 нафари аёл киши эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида ушбу жанжалнинг келиб чиқиш сабаблари, айбланувчилар доираси аниқланиб ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг