Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда ихтиёрий-мажбурий меҳнатга жалб қилинган 23 ёшли ўқитувчи ҳалок бўлди

Самарқандда ихтиёрий-мажбурий меҳнатга жалб қилинган 23 ёшли ўқитувчи ҳалок бўлди

Иллюстратив сурат.

Фото: «telegraf.uz»

14 март куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида кўча тозалаш ишларига жалб қилинган 23 ёшли Диана Иниковани катта йўлдаги тўсиқларни оқлаш чоғида юк машинаси уриб кетган. Ўқитувчини зудлик билан шифохонага олиб боришларига қарамай жони узилгани хабар қилинмоқда.

Кеча, 15 март куни Диана Иникова дафн қилинган. Маълумотларга қараганда, марҳума эндигина олий ўқув юртини тамомлаб, мактабда меҳнат таълими фанидан дарс бера бошлаган бўлган.

Энг қизиғи, шундан кейин ҳам ҳудудда йўлдаги тозалаш ишлари тўхтатилмаган, ўқитувчилар ишлашда давом этмоқдалар. «Xabar.uz» айни пайтда воқеани ўрганяпти. Тез орада мавзуга доир таҳлилий мақола тақдим этамиз.

Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов «Ўқитувчиларнинг жамоат ишларига чиқиши мажбурий эмас, ихтиёрий» дея баёнот берганди.

Изоҳлар 9

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг