Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда пиёданинг ўлимига сабаб бўлиб, жуфтакни ростлаган ҳайдовчи ушланди

Самарқандда пиёданинг ўлимига сабаб бўлиб, жуфтакни ростлаган ҳайдовчи ушланди

17 март куни Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида номаълум ҳайдовчи автомашинасини «Самарқанд-Ашхобод-Туркманбоши» йўлида ҳайдаб кетаётиб, пиёда Б.Х.ни уриб юборган ва воқеа жойидан «қуён» бўлишга муваффақ бўлган. 

Натижада Б.Х. воқеа жойида вафот этган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу ЙТҲни Жомбой тумани Хитойбола қишлоғида яшовчи О.Б. «Нексия» автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг