Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда баҳорда асал олинмади. Бу сайёрамиз учун қанчалар хавфли?

Самарқандда баҳорда асал олинмади. Бу сайёрамиз учун қанчалар хавфли?

Фото: Экология қўмитаси

Бу йил самарқандлик асаларичилар баҳорги асал ҳосилини олишмади. Сабабини улар баҳорнинг ёмғирли келиши билан бирга мевали дарахтлар ва қишлоқ хўжалиги экинлари заҳарли кимёвий моддалар билан нотўғри ишланишида, деб билишмоқда. Худди шундай ҳолат Россия Федерациясида ҳам кузатилган. Бу сайёрамиз учун қанчалар хавфли?

Тойлоқ туманидаги «Орзу-Олим-Дилмурод асаллари» фермер хўжалиги раҳбари, 45 йиллик асаларичи, «Дўстлик» ордени соҳиби Ориф Илёсов куйинганича бор. Аҳвол шу таҳлит давом этса, экотизимда узилиш юзага келиши ва бу оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

— Албатта қишлоқ хўжалик экинларидан ҳосил олиш учун истаса-истамаса заҳарли кимёвий дорилардан фойдаланишга тўғри келади. Аммо танганинг бошқа томони ҳам бор. Бу кимёвий дориларнинг табиат, экологияга салбий таъсири ҳақида нега ўйлаб кўрилмайди? Агар асаларилар йўқолса, табиатдаги занжирда узилиш бўлади. Биз кўпгина дарахтлар ва ўсимликларни йўқотамиз, уларнинг орқасидан ана шу ўсимликлар билан озиқланаётган жониворлардан айриламиз. Қишлоқ хўжалигида зараркунандалардан қутулишнинг муқобил вариантини топиш керак. Масалан, биолабораторияларни ривожлантириш лозим, — дейди у.

Дарҳақиқат, қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган заҳарли кимёвий моддалар муаммосини жиддий равишда кўриб чиқиш вақти аллақачон келган. Акс-ҳолда, кеч бўлиб, бармоқ тишлаб қолиш ҳеч гап эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг