Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанду Сирдарёдаги харобалар, метрони портлатмоқчи бўлган шахс, ўзбек-тожик чегараси, оққон давоси, янги телеканал, исломга кирган актриса, Рашиджон Қодиров ва бошқа хабарлар

Самарқанду Сирдарёдаги харобалар, метрони портлатмоқчи бўлган шахс, ўзбек-тожик чегараси, оққон давоси, янги телеканал, исломга кирган актриса, Рашиджон Қодиров ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 23 февраль куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Бруней султонини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бруней Доруссалом Султони Ҳожи Ҳассанал Болкияхга Мустақиллик куни муносабати билан табрик йўллади.

Фото: Спутник

Ўзбекистон — Тожикистон чегарасидаги бир қатор постлар қайта тикланмоқда

Самарқанд вилоятидаги Жартепа, Жиззах вилоятидаги Кушкент, Учтурган, Сирдарё вилоятидаги Ховостобод, Тошкент вилоятидаги Бекобод, Наманган вилоятидаги Поп, Фарғона вилоятидаги Равот, Сурхондарё вилоятидаги Гулбаҳор автомобиль йўллари ўтказиш пунктлари ҳамда Амузанг темир йўл ўтказиш пунктининг муҳандислик-коммуникация ва йўлбўйи инфратузилмасини янада ривожлантириш назарда тутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Наврўзни нишонлаш бўйича қарор имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 23 февраль куни «2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Тожикистон Бош вазири Ўзбекистонга келади

Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация Фарғона шаҳрига келади.

Жамият

Собиқ Бош прокурор Рашиджон Қодиров ҳибсга олинди (видео)

Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик. Аммо мазкур хабар Бош прокуратура томонидан расман рад этилди. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Ўзбекистонда Бўлажак прокурорлар клуби ташкил этилди

Тадбирда Бош прокуратура, Олий суд, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раҳбарлари ва масъул ходимлари, шунингдек, Тошкент давлат юридик университети ректори ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети проректорлари иштирок этди.

Фото. Самарқандда авария ҳолатидаги яна бир мактаб борлигини биласизми?

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали жойлардаги аҳоли муаммоларини ўрганишда давом этади. Таҳририятимизга Самарқанд вилояти Иштихон тумани Миришкор маҳалласидан мактуб келди. Уни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «Xabar.uz»

ШҲТ МАТТ кенгашининг навбатдаги мажлиси Тошкентда ўтказилади

Мазкур тузилма ижроқўми директори Евгений Сисоев Ҳиндистонга қилган ташрифи давомида Ҳиндистоннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари, Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Ражиндер Хан ва ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири Мобашар Жавад Акбар билан ҳам ишчи учрашувлар ўтказди.

Ҳавас қилиб бўлмайдиган Ховос. «Уйга меҳмон чақиришга уяламиз»

Таҳририятимизга жойлардан мурожаатлар келиши давом этмоқда. Жумладан, Сирдарё вилояти Ховос тумани Исломобод маҳалла Истиқлол кўчасида яшовчи фуқаро Ф.Ҳ. ўзи яшайдиган ҳудудда ичимлик суви йўқлигидан арз қилди.

Тошкентда метрони портлатиш билан таҳдид қилишди

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ёлғон қўнғироқни Шайхонтоҳур туманида яшовчи Д.Х. амалга оширгани аниқланиб, уни ушлаш чоралари кўрилган.

Соғлиқни сақлаш

Оққоннинг давоси топилдими? Ўзбекистонлик тиббиётчилар ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштиришди!

Мамлакатимизда илк бор дунё тиббиётида энг мураккаб ва нозик амалиёт ҳисобланган органлар трансплантацияси бўйича замонавий операциялар амалга ошира бошланди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Иқтисодиёт

Ўзбекистонга «Coca-Cola»нинг эски бренди қайтади

2018 йил ҳисобидан компания 50 миллиондан ортиқ юниткейслар ҳажмида ичимликларни ишлаб чиқариш ва сотиш режалаштирилмоқда.

Жамшид Қўчқоров: «Ўзбекистон 300 миллион долларгача қийматдаги еврооблигацияларни сотишни режалаштираяпти»

Ўзбекистон жорий йилда илк бор 200дан 300 миллион АҚШ долларигача бўлган суммадаги еврооблигацияларни сотишни режалаштираяпти.

Технология

«SpaceX» глобал интернетни тарқатишга мўлжалланган иккита сунъий йўлдошини космосга муваффақиятли учирди (видео)

«SpaceX» компанияси «Falcon 9» элтувчи ракеталарини Испаниянинг «Hisdesat» компаниясига тегишли «PAZ» сунъий йўлдоши билан бирга учирди.

Ўзбекистонда туристлар учун янги телеканал очилади

Бу вазифа Миллий телерадиокомпания ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги зиммасига юкланди.

«Torrent»дан фойдаланувчилар хавф ҳақида огоҳлантирилди

Тизимдаги носозликни «Google Project Zero» компаниясининг мутахассислари аниқлади.

«Land Rover» ҳар қандай шароитда ҳам ишлай оладиган ўта мустаҳкам смартфон яратди

«Jaguar Land Rover» гуруҳи ўта кучли мустаҳкамликка эга «Explore» номли смартфонни яратди.

Маданият

Исломни қабул қилган Линдси Лохан «Модалар ҳафталиги»га рўмолда келди (видео)

Фото: «Vse42»

Линдси Лохан аввалроқ ўзининг «Instagram» саҳифасидаги эски расмларини ҳам ўчириб ташлаган эди.

Спорт

Европа лигаси: Денисов жамоаси «Атлетико»га тушди. Асосий тўқнашув — «Милан» - «Арсенал»

Европа лигасининг нимчорак финал беллашувларига қуръа ташланди. Унга кўра, Европанинг бир қатор номдор клублари ўзаро рўбарў келишади.

Осиё чемпионларига берилган «Малибу»лар учун пул талаб қилишгани ростми?

Шу кунларда турли оммавий ахборот воситаларида Хитойда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида ғолиб чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига Президент Шавкат Мирзиёев томонидан берилган мукофотлар — «Малибу» автомашиналари ҳали расмийлаштирилмагани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.

Дунё

Туринда антифашистлар намойиши тарқатиб юборилди (видео)

Норозилик акциясида 500 нафар радикал ёшлар ташкилотига аъзо бўлган киши иштирок этган. Улардан иккитаси ҳибсга олинган. Шунингдек, тўқнашувларда тўрт нафар полициячи ҳам жароҳатланган.

Олимлар телевизор томоша қилишнинг янги хавфини маълум қилишди

Шифокорлар 24 йил мобайнида 45-64 ёшли 15 минг нафар америкаликнинг соғлиғини кузатиб, уларнинг аҳволи ва турмуш тарзи ҳақида мунтазам сўров ўтказиб келишган.

Маҳбуслар ўлим билан олишаётган қўриқчини қутқаришди (видео)

АҚШнинг Уэтерфорд (Техас штати) шаҳрида яшовчи собиқ турма назоратчиси инфаркт бўлиб қолганида ҳаётини қутқарган маҳбусларга миннатдорлик билдирди.

Тавсия қиламиз

Энди судланганлик ишга киришда тўсиқ бўлмайди

«Қонунчилик палатаси ялпи мажлиси ҳақида берилган хабарда энди судланганлик ишга киришда тўсиқ бўлмаслиги ҳақида айтилди. Қонун қабул қилиндими? Бу бўйича нима янгиликлар бор?»

Дунёдаги энг чиройли қамоқхоналар

Барчанинг кўзига хунук кўринадиган қамоқхонанинг ҳам чиройлиси бўлар эканми? Бўлар экан! Эътиборингизга дунёдаги энг чиройли қамоқхоналар ҳақидаги маълумотларни ҳавола қиламиз.

Велосипедчиларнинг ёзилмаган қонунлари

Фарғона вилояти, хусусан яйпанликлар ҳаётида дунёдаги энг камхарж транспортнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Велосипед бизнинг урф-одатларимизнинг катта бўлаги десам, муболаға бўлмайди.

Меҳнат дафтарчасига талабалик даври ҳам ёзиладими?

«Мен меҳнат дафтарчасига 4 йиллик талабалик даври ҳам киритилади деб эшитгандим, ҳозирда ишлайман, шунинг учун меҳнат дафтарчасини xишхонамдан оламанми ёки ўқиш жойимданми?»

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг