Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШда самолёт машина устига қулади (видео)

АҚШда самолёт машина устига қулади (видео)

Фото: «Facebook.com»

13 октябрь куни АҚШнинг Техас штати Мидленд шаҳрида автомобиль турар жойига қўйилган машина устига енгил моторли самолёт қулади. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким қурбон бўлмаган.

Унча катта бўлмаган самолёт маҳаллий вақт билан эрталаб соат 11ларда ClayDesta савдо маркази автомобиль турар жойида хавфли қўнишни амалга оширган, дейилади Мидленд полициясининг «Facebook»даги саҳифасида.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг аниқлик киритишича, хавфли қўниш чоғида самолёт бортида икки киши бўлган. Улар тан жароҳати олган, аммо ҳозир уларнинг соғлиғига ҳеч нарса хавф солмаяпти. Самолёт қулаган пайтда машина ичида ҳеч ким бўлмаган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг