Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Samsung Galaxy S10» — бунақаси планшет ва ноутбукларда ҳам йўқ

«Samsung Galaxy S10» — бунақаси планшет ва ноутбукларда ҳам йўқ

Фото: «Twitter»

«Samsung» компанияси 2019 йилнинг февраль ойида «Galaxy S10» флагманини тақдим этади. Шунга қарамасдан, қурилманинг айрим хусусиятлари ҳозирданоқ оммага маълум бўлиб улгурди. Масалан, қурилмага ўрнатиладиган оператив хотира шунчалик кучли эканки, бу шу пайтгача ишлаб чиқарилган планшетлар ва ноутбукларда ҳам бўлмаган. Бу ҳақда «Life» «GizmoChina»га асосланиб хабар берди.

«Galaxy S10»га 6,44-дюймли дисплей (1440х2960 пиксел) ўрнатилади. Қурилмада бармоқ изларини идентификацияловчи сканер ультратовушларда ишлайди. Аккумулятори сиғими — 4000  мАс.

Аммо бу смартфоннинг энг асосий жиҳати — 12 гигабайтли оператив хотираси. Ҳали ҳеч бир планшет, ҳатто ноутбукка бунақанги кучли тезкор хотира ўрнатилмаган. Файлларни сақлаш учун эса 1 терабайтлик (!) хотира ўрнатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг