Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трампнинг матбуот котиби миш-мишларни рад этди

Трампнинг матбуот котиби миш-мишларни рад этди

Фото:«National Review»

АҚШ президенти матбуот котиби Сара Сандерс ўзи тўғрисида тез орада истеъфога чиқиши ҳақида тарқалган миш-мишларни рад этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«CBS» (телерадио тармоқ) менинг келажагим ва режаларимни қаердан билади? Бу йил қизим боғчани тамомлаши муносабати билан уюштирилган тадбирда қатнашгандим. Телеканал эса Оқ уйдан кетаётганимни овоза қилибди. Мен ишимни яхши кўраман ва президент билан ишлашдан фахрланаман», – деб ёзган Сара Сандерс ўзининг «Twitter»даги саҳифасида.

Аввалроқ АҚШнинг қатор ОАВ Оқ уй матбуот котиби мулозимларидан Сара Сандерс ва Раж Шахнинг истеъфога чиқиш режаси борлигини ёзган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг