Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

5 нафар ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига нисбатан жиноий иш очилди

5 нафар ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига нисбатан жиноий иш очилди

Фото:«Saratovnews»

2018 йилнинг 17 ноябрида Саратов-Ершов-Озинки автойўлида Қозоғистон чегараси яқинида йўловчи автобуси юк поезди билан тўқнашган эди. ЙТҲ оқибатида беш киши - икки аёл ва уч нафар эркак ҳалок бўлган, автобус ҳайдовчиси ва унинг ёрдамчиси жароҳатланган. Ҳалок бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлганди.

«Saratovnews»нинг маълум қилишича, йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, юк поездига урилган автобус ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш очилган.

Ҳодисада айбланган автобус ҳайдовчиси светофорнинг тақиқ белгисига қарамай, темирйўлга чиқиб кетган ва поезд билан тўқнашиб кетган.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг