Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Биров ўғлонмиди куёв бўлмаган. Сардор Мамадалиев фожиа қурбонларини хотирлади

Биров ўғлонмиди куёв бўлмаган. Сардор Мамадалиев фожиа қурбонларини хотирлади

Коллаж: «Xabar.uz»

Қозоғистоннинг Оқтўба вилоятида содир бўлган фожиа ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти Наманган вилоятидан экани ҳақида хабар берганмиз.

Наманганлик хонанда Сардор Мамадалиев «52 ватандош хотирасига» номли янги қўшиқ айтиб, фожиада ҳалок бўлганларнинг ёрқин хотирасига бағишлади. Қуйида ушбу таронани эшитишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Оқтўба вилояти Иргиз туманида «Сетра» русумли автобуснинг ёниб кетиши оқибатида 52 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган эди.

Воқеадан омон қолишга улгурган қардош қозоқ ҳайдовчисининг онаси эса мазкур фожиа учун ўзбек халқидан узр сўраб, ҳамдардлик билдиргани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг