Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сардор Рашидов «Локомотив»да қайси рақамда ўйнаши маълум бўлди

Сардор Рашидов «Локомотив»да қайси рақамда ўйнаши маълум бўлди

Фото: Uff.uz

Бугун «Локомотив» янги футболчиларни оммага таништирди ва янги футболчилар қайси рақамда ўйнашлари маълум бўлди.

Амалдаги Ўзбекистон чемпиони ва кубоги ғолиби «Локомотив» клуби янги мавсумда ҳам ўз олдига жиддий мақсадларни кўйган. «Темирйўлчилар» бир қатор янги футболчиларни ўз сафларига қўшиб олишди.

Илгарироқ тошкентликлар Сардор Рашидов, Шерзод Каримов, Чо Сук Жае, Игор Йелич, Нивалдо, Ҳусниддин Ғофуровларни ўз сафларига қўшиб олганликларини эълон қилишган эди. «Sports.uz»нинг маълум қилишича, Рашидов 27, Каримов 8, Нивалдо 6, Йелич 88, Ғофуров 19 ва Чо 99-рақамларда тўп суради. 

Фото: «Xabar.uz»

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг