Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сардор Рашидов «Насьонал»дан кетди. У яна Қатарда ўйнайди

Сардор Рашидов «Насьонал»дан кетди. У яна Қатарда ўйнайди

Фото: Футболиум канали

Сардор Рашидов «Насьонал»дан кетди. Жамоа Португалия чемпионатида муваффақиятсизликка учради ва қуйи дивизионга тушиб кетди.

Сардор Рашидов эса Қатарга қайтди. «Футболиум» телеграм-канали томонидан хабар қилинишича, у энди «Қатар» СК таркибида фаолиятини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Рашидов аввал ҳам Қатар чемпионатида ўйнаган. У 2015 йилда «Бунёдкор»дан «Ал Жаиш» сафига бориб қўшилган ва икки йил давомида жамоа шарафини ҳимоя қилганди. Ушбу трансфер ўзбек футболи тарихида қиймати очиқ айтилган илк трансфер бўлганди. Ўшанда «Ал Жаиш» Рашидовни «Бунёдкор»дан 2,1 миллион доллар эвазига сотиб олгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг