Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистони бу йилги Ҳаж зиёрати асосий шартини эълон қилди

Саудия Арабистони бу йилги Ҳаж зиёрати асосий шартини эълон қилди

Фото: «Reuters»

Бу йил Ҳаж зиёратига борувчилар COVID-19 га қарши албатта вакцина қабул қилган бўлишлари шарт. Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазири Тауфиқ ар-Рабиа бу ҳақда маълум қилди.

Ҳаж сафари июль ойининг иккинчи ярмига тўғри келади.

ТАСС хабарига кўра, 2020 йили коронавирус пандемияси сабабли атиги 10 минг киши Ҳаж амалларини бажарди: 30 фоизи саудияликлар, 70 фоизи хорижликлар. Ўшанда 20-50 ёшлар оралиғидаги, сурункали хасталиклари бўлмаганлар, илгари зиёратга келмаганлар ва карантин даври талабларига кўнганларга чекланган тартибда махсус рухсатномалар берилганди.

Саудия Арабистони ўтган йилнинг ноябрь ойидан 50 ёшгача бўлган, ПЗР-тести манфий чиққанларга Умра зиёратига киришга аста-секин рухсат беришни бошлаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг