Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саудия Арабистонида аёлларга фуқаро мудофааси кучларида ишлашга рухсат берилди

Саудия Арабистонида аёлларга фуқаро мудофааси кучларида ишлашга рухсат берилди

Фото: AP / Khalid Mohammed

Саудия Арабистонида аёллар уч ойдан ойдан сўнг хавфсизлик ва мамлакат фуқаро мудофааси кучлари сафида хизмат қилиш имконига эга бўладилар. Бу ҳақида «Gulf News» нашри маълумотларига асосланиб «РИА Новости» хабар бермоқда.

Шунингдек, қизлар учун таълим муассасаларида фуқаро мудофааси ва хавфсизлик бўйича махсус курслар ҳам очилади. Бу ҳақида мамлакат хавфсизлик масалалари бўйича фуқаро мудофааси кучлари раҳбари ўринбосари Абдураҳмон Ҳусайний маълум қилган.

«Биз бир қатор университетларда ҳар икки жинс вакиллари учун хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги бўйича курслар жорий этиш мақсадида таълим вазирлиги билан биргаликда ишлаймиз», — деган Абдураҳмон Ҳусайний.

Аёлларнинг ижтимоий мавқеини ўзгартириш Саудия Арабистони ҳукуматининг «Vision 2030» стратегиясининг бир қисми ҳисобланади.

Март ойининг бошида қиролликда аёлларга қуролли кучларда хизмат қилиш ҳуқуқи берилган эди. Ҳозиргача 107 мингдан ортиқ аёл армияда хизмат қилиш истагида ариза топширган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг