Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистонида аёлларга судья сифатида ишлаш имконияти берилади

Саудия Арабистонида аёлларга судья сифатида ишлаш имконияти берилади

Саудия Арабистонида яқин келажакда аёллар судья сифатида ишлаш имкониятига эга бўладилар. Бу ҳақда аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш бўйича вазир ўринбосари Хинда ал-Зоҳид айтиб ўтган.

«Ал Арабия» билан суҳбатда ал-Зоҳид Қиролликнинг аёллар имкониятларини кенгайтиришга, хусусан, уларнинг жамият ҳаётининг турли соҳаларида иштирок этишларига имкон бериш мажбуриятини яна бир бор таъкидлаган. У Саудия Арабистонининг аёллар ҳуқуқлари борасидаги ютуқларини исботлаган халқаро кўрсаткичларга ишора қилиб, хусусан, Саудия аёлларининг Қироллик меҳнат бозоридаги иштироки кутилганидан ошиб кетганлиги ҳақида айтиб ўтган.

«Уларнинг иштирок этиш даражаси бугунги кунда 31 фоизга етди ва бу биз учун жуда катта ютуқ. Давлат хизмати соҳаларига келсак, саудиялик аёлларнинг иштирок этиш даражаси 39 фоиздан 41 фоизгача ўсди, уларнинг аксарияти таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ишлайди», - деган аз-Зоҳид.

Аввалроқ, қиролликда аёлларга машина ҳайдаш ва армияда хизмат қилиш каби имкониятлар берилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг