Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистонининг етакчи компанияси Ўзбекистонда тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаради

Саудия Арабистонининг етакчи компанияси Ўзбекистонда тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаради

2019 йилнинг 24 январь куни «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасида «Ajlan & Bros» корпорацияси бош директори жаноб Николас Гилани бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда Ўзбекистонда бизнесни жорий этиш истиқболлари, жумладан, хорижий сармоядорлар учун яратилган шарт-шароит ва имтиёзлар муҳокама қилинди. Хорижий компания вакиллари республикамизнинг тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж саноати соҳасидаги ютуқларини, шунингдек, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолади. Хорижий меҳмонлар Ўзбекистонда тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (эркаклар поябзали ва ички кийим) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишни режалаштираётганини маълум қилди.

Айни дамда делегация Ўзбекистонда бўлиб турибди. Лойиҳани жорий этиш масалаларини муҳокама қилиш учун Жиззах, Андижон ва Навоий вилоятларининг ҳокимликларида учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, «Ajlan & Bros» - тайёр тўқимачилик кийимлари ишлаб чиқариш соҳасида етакчи халқаро корпорация бўлиб, Саудия Арабистонида 1979-йилда ташкил этилган. Умумий қиймати 2,2 миллиард доллар бўлган корпорация 10 дан ортиқ глобал брендлар (Ferrari, Maserati, Aston Martin, Puma, Nike, Adidas, Reebok ва бошқалар) билан ҳамкорлик қилади. Корпорацияда 9 мингдан ортиқ киши меҳнат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг