Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сайёрамиздаги энг совуқ жойларни биласизми?

Сайёрамиздаги энг совуқ жойларни биласизми?

Фото: «РИА Новости»

Британиянинг «The Independent» нашри жаҳондаги энг совуқ жойлар рейтингини тузди.

Журналистлар биринчи навбатда Мўғулистон пойтахти Улан-Баторни тилга олишди. Бу ерда январь ойида ҳарорат камдан-кам ҳолатда -16 даражадан юқорига кўтарилади.

Рўйхатга россияликлар ихтиёридаги «Восток» станцияси (Антарктида) ҳам киритилди. Бу ерда ёзда  ҳаво ҳарорати ўртача -32 даражани ташкил этади. Қолаверса, бу станция сайёрамиздаги энг қуруқ жойлардан бири ҳамдир.

Совуқ жойлар рейтингида ёзи билан қишидаги ҳароратлар кескин фарқ қилувчи Верхоянс шаҳри ҳам бор — қишда бу шаҳарга борсангиз -48 даража совуқдан азоб тортасиз, ёзда эса 30 даража иссиқ!

Қолаверса,  Денали тоғи (АҚШ, Аляска), Фрейзер шаҳри (АҚШ, Колорадо), Снаг қишлоғи (Канада), Якутск шаҳри (Россия) ҳамда Рожер довони (АҚШ, Монтана) сайёрамиздаги энг совуқ жойлар сифатида қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг