Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сенат Раиси жойларда санитария ҳолати талабга жавоб бермаслигини таъкидлади

Сенат Раиси жойларда санитария ҳолати талабга жавоб бермаслигини таъкидлади

Фото:«Xabar.uz»

Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда.

«Xabar.uz» мухбирининг маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамасининг «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» давлат дастурининг 2019 йил учинчи чорагидаги ижроси юзасидан ҳисоботи тингланган.

Сенат Раиси муҳокама давомида республиканинг 6 та ҳудудидаги олиб борилган ўрганишларда овқатланиш объектлари, хусусан бозорлар, мактаблар, мактабгача таълим муссасаларида санитария ҳолати ҳали ҳам талабга жавоб бермаслиги, ошпазларнинг санитария соҳасида малакавий билими мавжуд эмаслигини таъкидлади.

Танзила Норбоева ўз навбатида Ҳукумат ва ҳокимларни мазкур ҳолатга алоҳида эътибор қаратишга чақирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг