Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёв амирликлардаги таъзия маросимида қатнашди (фото)

Шавкат Мирзиёв амирликлардаги таъзия маросимида қатнашди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев бугун Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён вафоти муносабати билан таъзия маросимида иштирок этиши ҳақда хабар берган эдик

Давлатимиз раҳбари Абу Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари янги Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён, ташқи ишлар вазири Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда Бош вазир ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашиб, уларга таъзия билдирди

Бугунги таъзия маросимида Франция Президенти Эммануэль Макрон, Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон, Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ, Исроил Бош вазири Нафтали Беннет, жами 40 га яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг