Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президентини Ўзбекистонга таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президентини Ўзбекистонга таклиф қилди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 12 апрель куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари Илҳом Алиевни куни кеча бўлиб ўтган Озарбайжон Президенти сайловида ишончли ғалабага эришгани билан самимий табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Турли даражадаги фаол мулоқотлар икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириб, уларни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилгани қайд этилди.

Ўзаро савдо ҳажми барқарор юксак суръатлар билан ўсмоқда, икки мамлакат етакчи компаниялари иштирокида иқтисодиёт тармоқлари, жумладан, нефть-газ мажмуида истиқболли кооперация лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.

Янги «Боку-Тбилиси-Ахалкалаки-Карс» темир йўл магистрали, шубҳасиз, бутун минтақада савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва транзит салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Фаол маданий-гуманитар алмашинувлар давом этмоқда, қўшма тадбирлар мунтазам ўтказилмоқда.

Давлатлар раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон-Озарбайжон кўп қиррали ҳамкорлиги, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Мулоқот якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни мамлакатимизга давлат ташрифи билан келишга таклиф этди.

Озарбайжон Президенти давлатимиз раҳбарига самимий табрик ва эзгу тилаклар учун чуқур миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонга ташриф билан келиш таклифини мамнуният билан қабул қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг