Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига борди

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига борди

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда.

Фото: «President.uz»

2017 йил 15 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалга оширилаётган ижтимоий иқтисодий ислоҳотлар, кенг кўламдаги қурилиш бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишиш, ҳалқ билан мулоқот қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Давлат раҳбари 2017 йил 20—21-январ кунлари Қорақалпоғистонда бўлиб, ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш, ижтимоий шароитларни яхшилаш бўйича тизимли чора-тадбирларни белгилаб берган эди.

Масалан, нафақат Қорақалпоғистон, балки бутун мамлакатимизнинг фахри бўлган, дунёда «Саҳродаги Лувр» деб шуҳрат қозонган И.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейининг муҳташам иккинчи корпуси қурилиб, юксак халқаро стандартлар асосида жиҳозланди ва фойдаланишга топширилди.

Қорақалпоқ давлат ўлкашунослик музейи биноси, Ўзбекистон Қаҳрамони Ибройим Юсупов номидаги иқтидорли болалар мактаби, Амир Темур номидаги истироҳат боғи, замонавий имкониятларга эга бўлган йирик спорт мажмуаси бунёд этилди. Имом Эшон Муҳаммад жоме масжиди реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг