Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг янги президентини лавозимга киришгани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг янги президентини лавозимга киришгани билан табриклади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 март куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Токаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қосим-Жомарт Токаевни Қозоғистон Республикаси Президенти лавозимига киришгани муносабати билан самимий табриклаб, давлат раҳбари лавозимидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилинган ўтган йилда товар айирбошлашнинг рекорд кўрсаткичларига эришилди, иқтисодиётнинг турли тармоқларида янги кооперация лойиҳалари амалга оширилди, икки мамлакат бизнеси ва ҳудудлари даражасидаги мулоқот, жумладан, маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашди.

Жорий йилда Ўзбекистонда ўтказиладиган Қозоғистон йили доирасида тадбирларга бой қўшма режа қабул қилинди.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Токаев самимий тилаклар учун чуқур миннатдорлик билдирди ва олий даражадаги фаол мулоқотни давом эттиришга тайёр эканини таъкидлади.

Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари баҳор айёми – Наврўз муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ишонч руҳидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, шунингдек, қардош мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги, бутун минтақа тинчлиги ва равнақи йўлида кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш борасида интилишлари қатъий эканини тасдиқладилар.

Бугун 20 март куни Қозоғистон Республикаси президенти вазифасини вақтинча бажариб турувчи Қосим-Жомарт Токаев Қозоғистон халқига содиқ бўлишга қасамёд қилганди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг