Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев халқаро бахшичилик фестивалини очиб берди (видео)

Шавкат Мирзиёев халқаро бахшичилик фестивалини очиб берди (видео)

Бугун, 6 апрель куни Термиз шаҳрида Шавкат Мирзиёев халқаро бахшичилик фестивали очилиш маросимида нутқ сўзлади.

«Муҳтарам фестивал иштирокчилари, қадрли дўстлар, аввало сизлар билан жонажон Ўзбекистонимизда, гўзал Сурхондарё заминида кўришиб турганимдан бахтиёрман. Барчангизни тантанали бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросими билан табриклайман» деди президент.

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 1 ноябрдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган мазкур фестивалга катта тайёргарлик кўрилган. Қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, танлов қатнашчилари ва меҳмонлар учун қулай шароитлар яратилган. Фольклор-этнографик чиқишлар, сайёҳлик масканларига ташрифлар, илмий конференция ва кўргазмаларни ўз ичига олган маданий-маърифий тадбирлар дастури тайёрланган.

Фестиваль 10 апрелгача давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг