Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди

Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни Россияга ташриф билан борди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Москвадаги «Внуково-2» аэропортида давлатимиз раҳбарини Россия Федерацияси Президенти ёрдамчиси Максим Орешкин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шундан сўнг, Президент Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан музокара ўтказиш учун Кремлга йўл олди. Учрашувда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг