Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга сафари куни маълум бўлди

Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга сафари куни маълум бўлди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинднинг таклифига биноан 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев ҳинд президенти Рам Натҳ Ковинд, бош вазири Нарендра Моди ва Ҳиндистоннинг бошқа раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Шунингдек, Нью-Дели шаҳрида савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги икки томонлама алоқаларни ривожлантиришнинг амалий жиҳатларини, жумладан, Ўзбекистон–Ҳиндистон ишбилармонлар кенгашини таъсис этиш таклифини муҳокама қилиш учун Ҳиндистоннинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашув ўтказади.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси ташриф доирасида Ҳиндистоннинг қадимги пойтахти, жаҳонга машҳур меъморий обида – муҳташам Тож Маҳал жойлашган Агра шаҳрига ташриф буюради.

Ташриф якунида Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазирининг қўшма баёноти қабул қилиниши, Ўзбекистон – Ҳиндистон муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш учун ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган салмоқли ҳукуматлараро ва идоралараро келишувлар, мамлакатларимиз ҳудудлари ва муассасалари ўртасида ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг