Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шерободда яна бир цемент заводига тамал тоши қўйилди

Шерободда яна бир цемент заводига тамал тоши қўйилди

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Бугун Шеробод туманининг Кўҳитанг қишлоғида Жанубий Кореянинг NCG Engineerring Co. Ltd. компанияси билан ҳамкорликда қурилаётган йирик цемент заводига илк тамал тоши қўйилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати «Xabar.uz»га маълум қилиб ўтди.

Шу муносабат билан уюштирилган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳамда NCG Engineerring Co. Ltd. компанияси бош директори Жанг Ил Квеон иштирок этди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, хорижий давлатлар билан ўрнатилган ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг мустаҳкамланиши мавжуд хом ашё ресурсларини ўзлаштириш, янгидан-янги йирик саноат корхоналари фаолиятини йўлга қўйиш орқали миллий иқтисодиётимизни ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Лойиҳа қиймати 170 миллион доллар бўлган завод ишга тушгач, йилига 1 миллион тонна сифатли портланд цемент ишлаб чиқарилади.

Корхона маҳсулотлари ички бозор талбаларини тўлдилдириш билан бирга хорижга ҳам экспорт қилинади. Корхонада 400дан ортиқ маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланади.

Нафақат Сурхондарё вилояти, балки, мамлакатимиз иқтисодиётида алоҳида ўрин тутадиган ушбу йирик цемент заводи 2021 йилда фойдаланишга топширилиши белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг