Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Шерматов Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга давлат ташрифини тарихий деб атади

Шерзод Шерматов Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга давлат ташрифини тарихий деб атади

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

«Бу сафарги давлат ташрифини ҳақиқатда тарихий деб атаса бўлади», — деб ёзди Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шерзод Шерматов «Facebook»даги саҳифасида. — «АҚШнинг аксарият энг нуфузли оммавий ахборот воситаларида учрашув анча ижобий тарафдан ёритилмоқда».

Унинг қайд этишича, авваллари албатта қандайдир салбий ҳолатларга алоҳида эътибор қаратилиши ёки инсон ҳуқуқлари каби мавзуларда «катта оға»лик руҳини кўрсатиб қўйиш одатий ҳол бўлган. Шерзод Шерматов бу сўзларининг исботи ўлароқ «The New York Times» нашрида чиққан бир мақолага ҳавола келтирган.

«Ушбу тарихий учрашув икки мамлакат орасида узоқ муддатли самарали ҳамкорлик учун пойдевор бўлишига умид қиламиз. Мазкур ташрифга тайёргарлик кўрган барча команда аъзоларини муваффақият билан табриклайман!», — дейди вазир ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳам АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувини «тарихий», деб атаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг