Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шифокор ўз танишини 89 минг долларга чув туширганликда айбланди

Шифокор ўз танишини 89 минг долларга чув туширганликда айбланди

Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИБга 10 декабрь куни ҳужжатлар келиб тушди.

Унда билдирилишича, Шифокорлар маҳалласида яшовчи шаҳар туғруқ комплекси шифокори Б.У.(исмли аёл) ўзининг Тошкент вилояти Зангиота туманидаги уйини Себзор 17/18-даҳасида яшовчи таниши Д.М.(исмли аёл)га 100 минг АҚШ долларига пулини бўлиб олиш шарти билан сотишга келишиб, ундан 89 минг АҚШ доллари пулини олади. Бироқ уйни Д.М.нинг номига расмийлаштириб бермай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани айтилади.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, Б.У. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг