Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шимолий Ирландия 590 кундан буён ҳукуматсиз яшаб рекорд ўрнатди

Шимолий Ирландия 590 кундан буён ҳукуматсиз яшаб рекорд ўрнатди

Шимолий Ирландия 590 кундан буён ҳукуматсиз яшаб, жаҳон рекордини ўрнатди, деб ёзмоқда «Korrespondent.net». Аввалги ҳукумат 2017 йилнинг январида барбод бўлган экологик лойиҳа сабабли тарқалиб кетган эди. Шундан сўнг бўшлиқ маданий ва сиёсий масалаларда ҳам юзага келиб, ҳукумат ишини тиклаш анчага чўзилиб кетди.

Ирландларнинг ўзи бу ҳолатдан норозилигини билдириб, турли намойишлар ўтказмоқда. Аҳоли сиёсатчиларни келишиб олиш ва ишга қайтишга чақирмоқда. Буюк Британия бирлашган Қироллиги ва Шимолий Ирландиянинг марказий ҳокимияти ҳам вазиятга тезда ечим топиш тарафдори.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг