Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шинжон-Уйғур мухтор туманида кучли зилзила содир бўлди

Шинжон-Уйғур мухтор туманида кучли зилзила содир бўлди

Фото: «Синьхуа»

Хитой шимоли-ғарбида, Шинжон-Уйғур мухтор туманидаги Цзяши уездида 6,4 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги бугун, 20 январь куни Хитойнинг сейсмологик тармоқлар марказига асосланиб хабар тарқатди.

Зилзила ўчоғи 39,83 даража шимолий кенглик, 77,21 даража шарқий узунликда жойлашган бўлиб, ер остининг 16-километрида содир бўлган.

Ҳалок бўлганлар ҳақида хабар келиб тушмагани айтилмоқда.

Тезкор хизматлар: қутқарувчилар, ўт ўчирувчилар ҳамда электр таъминоти ва темир йўл ходимлари зилзила етказган талафотларни ўрганмоқда.

Фото: «Синьхуа»
Фото: «Синьхуа»
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг