Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шиширилган ўйинчоқ портлаши оқибатида 1 бола ҳалок бўлди

Шиширилган ўйинчоқ портлаши оқибатида 1 бола ҳалок бўлди

Фото: «Masrawi»

Англиядаги пляжлардан бирида шиширилган ўйинчоқ портлаши оқибатида 1 бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Masrawi» хабар бермоқда.

Горлестон пляжида қизалоқнинг ҳалок бўлгани тўғрисидаги хабарни полиция ҳам тасдиқлади.

Воқеага гувоҳ бўлган киши шиширилган ўйинчоқнинг портлаши атрофдагиларни саросимага солганини айтган.

Жеймс Пейжт исмли қизалоқ зудлик билан шифохонага олиб борилган. Лекин унинг ҳаётини асраб қолиш имкони бўлмаган. Қизалоқнинг 4 ёшда экани маълум қилинди.

«Анча йиллардан бери пляжни ишлатамиз. Бундай ҳолат биринчи марта кузатилиши. Шиширилган ўйинчоқ иссиқдан портлаб кетган бўлиши мумкин», – деган пляж хўжайини Курт Жонсон.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг