Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шошилинг! Танлов тугашига оз қолди

Шошилинг! Танлов тугашига оз қолди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги мамлакатимизда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада юксалтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, Давлат хизматлари марказлари фаолиятини ёритишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган ижодкорларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида «Энг фаол давлат хизматлари тарғиботчиси» танловини ўтказаётгани ҳақида хабар бергандик.

Шошилинг, вақт қолди — юборилган тарғибот материаллари 2018 йилнинг 1 декабригача қабул қилинади. Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги байрами арафасида қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

  • босма оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақолалар;
  • интернет веб-сайтларида ёритилган тарғибот материаллари;
  • телевидение ва радио каналлари орқали эълон қилинган материаллар.

Танлов иштирокчиларининг ишлари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

  • Тарғиботга ноанъанавий (креатив) ёндашганлиги;
  • Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимининг мазмун-моҳияти ва афзалликларини кенг қамровли ёритганлиги;
  • Республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидаги Давлат хизматлари марказлари фаолиятини фаол ёритганлиги;
  • Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилаётган хизматларнинг ҳар жиҳатдан қулай, тезкор ва шаффофлигини аниқ, таъсирчан ифода эта олгани;
  • Тарғибот материаллари орқали имкон қадар кўп аҳолини қамраб олгани.

Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

  • муаллиф ва унинг профессионал фаолияти ҳақида қисқача маълумот;
  • муаллифнинг паспорти нусхаси;
  • муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.

Ижодий ишлар «Энг фаол давлат хизматлари тарғиботчиси» танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

100060, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 17-уй.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги.

Электрон почта манзили: press@davxizmat.uz.

Телефон: 207-00-66 .

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг