Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шотландияда робот ишдан «ҳайдалди». Унга ўрганиб қолган сотувчи қайғуга ботди

Шотландияда робот ишдан «ҳайдалди». Унга ўрганиб қолган сотувчи қайғуга ботди

«Pepper» моделидаги Фабио исмли робот.

Фото: «TJournal»

Шотландиянинг «Margiotta» супермаркетлар тармоғида «Pepper» моделидаги Фабио исмли роботдан бир ҳафта давомида мижозларга хизмат кўрсатиш мақсадида фойдаланилди. Бироқ робот бир ҳафтадан сўнг малакасизлиги ва мижозларнинг хавфсираши сабабли ишдан бўшатилди, деб хабар берди «TJournal».

«Pepper» моделидаги роботлар турли соҳаларда қўлланилади. Фабио супермаркетда харидорларга маълумот бериши, маҳсулотларни реклама қилиши ва уларни қаердан топиш мумкинлигини айтиши керак бўлган. Супермаркет тармоғи эгалари таъкидлашича, «биринчи ҳиссиётли робот» ҳисобланган «Pepper» дастлабки кунларда ҳаммани ҳазилларга ва қучоқлаш таклифларига кўмиб ташлаган.

Аммо у ўзининг асосий вазифаларни уддалай олмаган. Робот кўплаб саволларга умумий ва фойдасиз жавоблар қайтарган. Супермаркетдаги шовқин сабабли у одамларнинг сўзларини фарқлай олмаган ва мижозлар саволни бир неча марта такрорлашга мажбур бўлган.

Бир неча кундан кейин Фабио ғўшт растасига ўтказилган, бироқ робот бу ерда ҳам ўз ишини эплай олмаган: одамлар 12 нафар мижозга хизмат кўрсатганида, япон қурилмаси атига 2 кишига гўшт тортиб берга олган. 

Натижада «Margiotta» дўконлар тармоғининг эгалари одамлар «ҳиссиётли робот»дан қочишаётганини сезиб қолган ва уни «ишдан бўшатиш»га қарор қилган. Фабио «Heriot-Watt» университетига юборилган. Ўқув юрти лабораторияси директори Оливер Лемоннинг сўзларига қараганда, дўкон ходимлари бир ҳафта ичида Фабиога жуда боғланиб қолган. Ҳатто уни олиб кетишаётганида сотувчилардан бири йиғлаган ҳам.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг