Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ГФР президенти: «Ғарб давлатлари Россияни душман деб билмасликлари керак»

ГФР президенти: «Ғарб давлатлари Россияни душман деб билмасликлари керак»

Фото:«AP»

ГФР президенти Франк-Валтер Штайнмайер кейинги вақтларда халқаро кескинлик баробарида ғарб мамлакатларида яшовчилар билан россияликлар орасидаги бегоналашувдан ташвишланаётганини билдирди.

«Умуман олганда, биз давлат сифатида Россияга ва унинг халқига душман сифатида қарамаслигимиз керак», — дейди немис давлати раҳбари «Bild am Sonntag» газетасига берган интервюсида. Штайнмайернинг таъкидлашича, Солсберидаги ҳодиса ташвишланарли, «лекин, айни пайтда, Россия билан ғарбнинг орасидаги бегоналув бизни кўпроқ хавотирга солиши керак, негаки бунинг оқибати бу каби воқеалар доирасидан чиқиб, катта аҳамият касб этиши мумкин».

Шунингдек, у: «Бу бегоналашувга қарши тадбирларни кўриш зарур – масъулиятли сиёсатчиларнинг вазифаси шу. Европа Россиянинг танқидларини рад қилмаслиги керак. Мулоқотларга кирииш имкони борми, буни четлаб ўтмаслигимиз лозим», — деб таъкидлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг