Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Барно Султонова

Озодлик қўрқувнинг юзига тик қарай олишдир.

Шуҳрат Абдураҳмонов айтган нохуш статистика изидан: беморни ким даволайди?

Шуҳрат Абдураҳмонов айтган нохуш статистика изидан: беморни ким даволайди?

Фото:«Uzreport.uz»

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов 12 апрел ҳолатига кўра коронавирус бўйича хавфли статистикани келтирди. Вилоятдаги 90 нафар беморнинг 78 нафари тиббиёт ходимлари экан. Демак ҳар бир бемор 6 нафар шифокорга коронавирусни юқтирган. Савол туғилади, қандай қилиб?

Бу эҳтиётсизлик оқибатими ёки фойдаланилаётган эҳтиёт чоралари (антисептик воситалар, қўлқоп, ниқоб, дизенфекция) ўзини оқламаяпдими? 

Масалан Италияда 10 апрел ҳолатига кўра шу пайтгача 9000 нафар тиббиёт ходимлари касалланган. Маълумотларга қараганда беморлар сонига нисбатан 12 фоизни ташкил қилар экан, Испанияда 174 минг бемор бўлса шуларнинг 26 мингги шифокорлар, бунда ҳам беморларнинг тахминан 15 фоизини қўшни Қозоғистонда беморларнинг 20 фозини тиббиёт ходимлари ташкил қилмоқда.

Энг эътибор берадиган жиҳатимиз бу мамлакатларда коронавирус биздан бир ой олдин бошланган бўлиб уларнинг орасида уйига бир ойдан бери бормаётганлари, куну тун тик оёқда ишлаётганидан ниқоблари юзини яра чақа қилиб ташлаётганлари ҳам бор. Улар ўз ҳукуматларига тиббиёт ниқобининг, тиббиёт кийимларнинг, тестларнинг етишмаслиги, ҳатто дам олиш хоналарининг йўқлигидан шикоят қилишмоқда. Ҳатто иш ҳақини ололмаётганлари, йўлакларда ўтириб ухлаб ҳордиқ чиқараётганлари ҳам бор. Ва шундай шароитда — бир кунда минглаб одамлар юқтираётган ва минглаб одамлар ўлаётган вазиятда ҳам 1 нафар бемордан биздагидек 6-7 нафар шифокор вирусни юқтираётгани йўқ. Яъни шифокорларимиз Америка, Италия, Испания, Буюк Британия, Франция каби фавқулодда ҳолатда эмаслар. Лекин шифокорларнинг юқтириш фоизи Андижон вилоятимизда жуда юқори, тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада юқори. Биз шифокорларга бугун жуда оғирлигини ҳис қиламиз, англаймиз. Шифокорларнинг заҳматларини давлатимиз раҳбари ҳам қадрлагани учун бу бало илк куни аниқлангандаёқ барча чора тадбирларни белгилаб берди. Шифокорларнинг 14 кунлик жой алмашишдан тортиб вирусни юқтирган шифокорларга 100 млн. сўм қийматида пулгача. Албатта шифокорларимизнинг меҳнатлари, заҳматларининг ўлчови чегарасиз. Аммо яна бир жиҳат шифокорларимиз бу эътибордан руҳланиб эҳтиёт чораларини унутиб қўядиган даражада ўзларини қурбон қилмасликлари лозим. Ахир, бугун барчанинг умиди шифокорлардан.

12 нафар касални даволайман деб 78 нафар шифокор ўзи вирусни юқтириб турса беморларни ким даволайди? Бугун ҳатто хориж давлатлари ҳам бу касалликка қарши курашишда бизнинг олиб бораётган чора-тадбирларимиз, бу борадаги ўзига хос сиёсатимизга қизиқиб қарамоқда, биздан намуна олмоқдалар. Аҳолидан кўра, шифокорларнинг катта фоизи вирусни юқтириш ҳолати кўрсаткичи бўйича юқори ўринлардан жой олишимиз эса бизнинг бу борадаги эришаётган ютуқларимизга соя солмаслиги керак.

Умид қиламизки, шифокорларимиз ҳам ўзини эҳтиёт қилиш борасида ўзгаларга, аҳолига, юртдошларимизга намуна бўла оладилар. Ўзингизни қаттиқ эҳтиёт қилинг, фарзандларингизга, оила-аъзоларингизга жуда кераксиз, айниқса бугунги кескин вазиятда барчанинг умиди сизлардан. Биз сиз учун уйда ўтирибмиз, сизлар беморлар учун ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг