Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шуҳрат Содиқов Наманган вилоятида АКТни жорий этиш ҳолатини ўрганди

Шуҳрат Содиқов Наманган вилоятида АКТни жорий этиш ҳолатини ўрганди

Фото: «Mitc.uz»

Президентимиз ҳудудларга ташрифи давомида доим чекка қишлоқ ва овулларгача кириб бориб, ижтимоий соҳа обектлари, оддий одамлар хонадонларида бўлиб, юзага келган реал вазият, аҳолининг турмуш шароити билан яқиндан танишмоқда, муаммоларни бартараф қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар бермоқда.

Жамиятимиз тафаккур тарзида, ижтимоий жараёнларда улкан ўзгаришларга олиб келаётган ушбу ташаббусга ҳамоҳанг тарзда Президентимизнинг муайян вилоятга ташрифи арафасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ҳудудларда АКТни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тизимли равишда ўрганиб келинмоқда.

Жумладан, 27-28 февраль кунлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов ҳудудда телекоммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганиш мақсадида Наманган вилоятида бўлди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Foto: «Xabar.uz»

Вилоятга ташриф доирасида Чуст, Тўрақўрғон, Косонсой туманлари телекоммуникация боғламалари ва мазкур туманларнинг почта алоқа боғламалари, тумандаги Андижон радиотелевизон узатиш марказининг “Косонсой” радиотелевизион станцияси фаолиятини яқиндан ўрганди. Косонсой туманидаги “Гурмирон”, “Намуна” МФЙ ҳудудларида жойлашган қишлоқ АТС орқали аҳолига кўрсатилаётган телекоммуникация хизматлари сифати ҳамда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигига эътибор қаратди.

Foto: «Xabar.uz»

Шунингдек, соҳа раҳбари, Наманган шаҳрида вилоят электромагнит мослашув хизмати томонидан амалга оширилаётган ишлар, почта ва телекоммуникация боғламаларининг бўш турган биноларида компютер саводхонлиги ўқув курсларини ташкил этиш юзасидан жойларда хоналарни тайёрлаш ва таъмирлаш ишларининг бориши, вазирликнинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси фаолияти ва у ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Foto: «Xabar.uz»

Вазир Ш.Содиқов учрашувлар давомида мамлакатимиз иқтисодиётини жадал ривожлантиришга ҳисса қўшиш, бунинг учун эса соҳа даромадларини ошириш, тармоқда фаолият юритаётган соҳа вакилларининг турмуш даражасини яхшилаш, уларга муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш ҳар бир раҳбарнинг олдида турган биринчи даражали вазифаси эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Foto: «Xabar.uz»

Мавжуд имкониятлар ва ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳисобига қишлоқ жойларида аҳолига замонавий телекоммуникация хизматларини кўрсатиш бўйича Косонсой туманида амалга оширилган ишларга юқори баҳо берилиб, ушбу тажрибани ўрганиш ва республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам амалга ошириш тавсия этилди.

Foto: «Xabar.uz»

Вилоятда соҳада эришилган натижалар билан биргаликда, ўз ечимини кутаётган бир қатор муаммоли масалалар мавжудлиги, жумладан, кенг полосали портлардан фойдаланиш даражасини ошириш, кўрсатилаётган симли телекоммуникация хизматларининг сифатини янада яхшилаш, вилоятда мавжуд туристик объектларда Wi-Fi ҳудудларини жадал ташкил этиш, вилоятдаги соҳа корхоналарида тижорат ва маркетинг ишларини самарали йўлга қўйиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Foto: «Xabar.uz»

Анъанага кўра, вазир томонидан узоқ йиллар давомида тармоқ ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари вазирликнинг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг