Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Швеция қамоқхоналарида жой етишмаяпти

Швеция қамоқхоналарида жой етишмаяпти

Иллюстратив фото

Швеция қамоқхоналарида жой танқислиги кузатилмоқда, муаммо шу даражадаки ҳатто айрим қамоқхоналар маҳкумларни қабул қилишга рад жавобини бермоқда. Бу ҳақда «Корреспондент» хабар берди.

Масалан, ўтган ҳафта 45 та пенитенциар муассасадан 17 таси жой йўқлиги учун маҳкумларни ортига қайтариб юборди.

Камералар етишмаганидан маҳкумларни учрашув хоналарига, бир кишилик камераларга эса бир нечталаб маҳкумларни жойлашяпти.

Қамоқхоналар ходимлари вазият янада мураккаблашишидан хавотирда, негаки мамлакатда айрим қонунбузарликлар учун жазо чоралари янада оғирлаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг