Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Швецияда қўлга олинган шахс Ўзбекистон фуқароси эмас — ТИВ

Швецияда қўлга олинган шахс Ўзбекистон фуқароси эмас — ТИВ

Фото: JOHAN NILSSON/AFP/Getty Images

2019 йил 15 августда қатор халқаро ОАВда террористик фитнани ташкиллаштириш ва 2017 йил 7 апрелда Стокголм шаҳридаги фожиали воқеаларга алоқадорликда гумонланиб Эстерсунд шаҳрида (Швеция) ўзбекистонлик деб тахмин қилинаётган шахснинг қўлга олиниши тўғрисида хабарлар тарқалган. Тарқалган ушбу маълумот муносабати билан Ўзбекистоннинг Берлин шаҳридаги элчихонаси ўз консуллик округига кирувчи Швеция Қироллиги томонига сўровнома йўллади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

29 август куни дипломатик ваколатхона Эстерсунд шаҳри округ судидан қўлга олинган шахснинг Ўзбекистон фуқароси эмаслиги тўғрисида расмий жавоб олган.

Консуллик-ҳуқуқий департамент Германия (Шлезвиг-Ҳолштайн, Гамбург, Мекленбург-Олд Померания, Берлин, Бранденбург, Бремен, Қуйи Саксония, Саксония-Анҳалт, Саксония, Тюрингия), Швеция, Швейцария ва Чехия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Берлин шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +49-30-39-40-98-55; +49-30-39-40-98-30.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг