Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Швециядаги шаҳарни каламуш босиб кетди

Швециядаги шаҳарни каламуш босиб кетди

Фото: «Hurriyet»

Швециянинг Сандсволл шаҳрини каламуш босиб кетди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

«The Local» нашрининг ёзишича, Сандсволл шаҳридаги каламушлар ўрмондаги турдошларидан кескин фарқ қилади.

Шаҳар мулозимларидан Бенни Сагмо: «Булар (каламушлар) ўрмондаги турдошларидан кескин фарқ қилади. Булар мушукка тенг», — деган.

Шаҳар аҳолисига эшик ва деразаларни маҳкамлаб юриш ва кўчаларга озиқ-овқат қолдиқлари ташламаслик тавсия этиляпти.

Мактабларда ўқувчиларга танаффус пайти таълим муассасасидан ташқарига чиқмасликлари бўйича топшириқ берилди.

Айни пайтда шаҳарнинг турли нуқталарига қопқонлар қўйиб чиқиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг