Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Сирли мижоз» 17 нафар адлия ходими кирдикорларини фош қилди

«Сирли мижоз» 17 нафар адлия ходими кирдикорларини фош қилди

Фото: «Сentrmila»

Адлия ходимлари ишини хуфёна ўрганиш натижасида бу тизимнинг 17 нафар ходими ишдан бўшатилган, деб хабар берди «ЎзА».

Фуқароларга давлат хизматлари кўрсатувчи ходимларнинг ўз ишига қанчалик ҳалол ва виждонан ёндашаётганини аниқлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан мунтазам равишда «сирли мижоз» тадбирини ўтказиш йўлга қўйилган.

Бу ҳақда адлия идораларининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида Адлия вазири Русланбек Давлетов маълум қилган.

Бунда вазирлик ходими нотариус, ФҲДЁ идораси ёки давлат хизматлари кўрсатиш марказига мижоз сифатида боради. Улардан бирор хизмат кўрсатишни сўрайди. Бундан бехабар ходим эса...

«Сирли мижоз» Янгийўл тумани давлат хизматлари кўрсатиш марказига янги корхона ташкил этиш истагида борган. Масъул ходим эса мижозга 400 минг сўм олиб келсангиз, ишингиз битади, деб айтган ва унинг қўлига ташриф қоғозини тутқазган.

Урганч тумани давлат хизматлари кўрсатиш марказига хорижий корхона очиш истагида борган «сирли мижоз» қўлига ўз кучини йўқотган ҳукумат қарори тутқазилган.

Ана шундай хуфёна ўрганиш натижасида қўпол қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган 17 ходим ишдан бўшатилган.

Мажлисда бундай ҳолатларга асло тоқат қилиб бўлмаслиги, уларга барҳам бериш борасида барча имкониятлар ишга солиниши қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг