Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Смартфон энг кўп нимадан бузилиши аниқланди

Смартфон энг кўп нимадан бузилиши аниқланди

Фото: «Iphones.ru»

АҚШ да яшовчиларнинг 66 фоизи учун смартфон бузилиши муаммоси бегона эмас, шулардан ҳар учинчиси қурилманинг экранини синдириб қўяди. Бу ҳақда «PhoneArena» нашри «SquareTrade» компанияси тадқиқотларига асосланиб хабар берди.

Демак, шу компания маълумотларига кўра, АҚШ да бир йил давомида 50 миллионтадан зиёд экрани синган смартфонни таъмирлашга 3,4 миллиард доллар сарфланган. Бунда экранни эмас, биратўла смартфонни алмаштиришни истаган 34 фоиз фойдаланувчилар ҳисобга олинмаган.

Сервисларга қилинган мурожаатларнинг 27 фоизи смартфон экранидаги тирналишлар, 22 фоизи аккумуляторлар нобоплиги, 16 фоизи яна ўша муаммо — дисплейларнинг ишламай қолиши билан боғлиқ.

Смартфонлар бузилишига 74 фоиз ҳолатда ерга тушириб юборилиши сабаб бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг