Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Браузер орқали мусиқа яратиш имконини берадиган «Song Maker» сервиси ишга туширилди

Браузер орқали мусиқа яратиш имконини берадиган «Song Maker» сервиси ишга туширилди

Фото: «Лайфхакер»

«Google» компанияси мусиқа басталашни истаганлар учун янги «Song Maker» сервисини тақдим этди. Унинг ёрдамида қисқа вақт ичида тўлақонли мусиқий композицияни ёзиш ва ҳатто унга ўзингизнинг шахсий вокалингизни ҳам қўшишингиз мумкин, деб ёзади «Лайфхакер».

Сервиснинг ишчи соҳаси катакчаларга ажратилган бўлиб, у ерга ноталар турли рангларда жойлаштирилади. Горизонтал мусиқанинг янграш давомийлигини, вертикал эса унинг баландлигини билдиради. Унда клавишалар, торли ва пуфлама чолғулар, шунингдек, синтезатор ва маримбалар овозидан фойдаланиш мумкин. Энг қуйида турган чизиқ турли зарблар учун жавоб беради.

Курсор орқали катакчаларга босиб, унинг ичига нота жойлаштирилади — шу билан бирга пайдо бўлган мусиқани эшитиш мумкин. Пастки ўнг тарафдаги микрофонни ёққан ҳолда эса овоз ёзса бўлади.

Трек тайёр бўлганидан сўнг, уни сақлаб қўйишингиз ва дўстларингизга юборишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг