Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюроси бошлиғига кескин чора кўрди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюроси бошлиғига кескин чора кўрди

Фото: «Xabar.uz»

Соғлиқни сақлаш вазирлигига бир гуруҳ фуқаролар йўллаган мурожаатлардан сўнг Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюросида хизмат текшируви ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, вазирликнинг юридик бўлими томонидан Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюроси фаолияти ўрганилганда, ҳақиқатан ҳам, қатор камчиликларга йўл қўйилгани маълум бўлган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасида тан олинмаган диплом билан шахсларни давлат суд эксперти сифатида ишга қабул қилиш ҳолати, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг нотўғри ҳисобланиши ва тўланиши, энг ачинарлиси, умуман фойдаланишга яроқсиз бўлган тиббий воситалардан фойдаланган ҳолда экспертиза ўтказиш ва хулоса тузиш каби бир қатор қонунбузарликларга йўл қўйилган.

Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюроси бошлиғи М.Хайдаров белгиланган тартибда эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, тўпланган материаллар айбдор шахсларнинг жавобгарлигини ҳал этиш учун прокуратура идораларига юборилган.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг