Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Sport TV» Копа Америка трансляциясини қўлга киритди

«Sport TV» Копа Америка трансляциясини қўлга киритди

Фото: «Xabar.uz»

«Sport TV» Жанубий Американинг энг нуфузли футбол мусобақаси — Копа Америка турнирини намойиш этади. Бу ҳақида телеканал директори Зоҳид Каримов твиттердаги саҳифасида маълум қилган.

«Энди расман эълон қилишимиз мумкин, «Sport TV» 2019 йилги Копа Америка турнирини кўрсатади.

Умид қиламизки, Жанубий Америка терма жамоалари иштирокидаги мусобақа томошабинларимизга ёқади. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас...», — дея ёзади Зоҳид Каримов.

Маълумот: 2019 йилги Копа Америка мусобақаси 14 июндан 7 июлга қадар Бразилияда ўтказилиши режалаштирилган. Эътиборли томони, ушбу мусобақада иштирок этишга Осиёдан икки жамоа - Япония ва Қатар терма жамоалари таклиф этилган.

Айнан шу икки жамоа Осиё Кубоги-2019 мусобақаси финалида куч синашган ва Қатар 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, тарихда илк бор Осиё чемпиони бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг